locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чалоба «Интер»га ўтиш арафасида

Томонлар 2031 йилгача амал қиладиган шартнома бўйича ўзаро келишиб олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чалоба «Интер»га ўтиш арафасида
ФОТО: Getty images

«Челси» ҳимоячиси Трево Чалоба фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Италия чемпиони «Интер» 26 ёшли англиялик футболчи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришган. Томонлар 2031 йилгача амал қиладиган шартнома бўйича ўзаро келишиб олган.

Бироқ трансфер ҳали расман якунлангани йўқ. Энди миланликлар «Челси» билан трансфер суммаси борасида тўлиқ келишувга эришиши лозим.

Маълум қилинишича, Лондон клуби Чалоба учун 35 миллион евро ва қўшимча 5 миллион евро бонуслар талаб қилмоқда. «Интер» эса ҳозирча 30 миллион евро ҳамда 5 миллион евро бонус таклиф этган.

2025/2026 йилги мавсумда Трево Чалоба барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг