locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чалханоглу фаолиятидаги энг яхши жамоадошларини номлади

32 ёшли турк футболчиси 2021 йилдан бери «Интер» сафида тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Интер» ярим ҳимоячиси Ҳакан Чалханоглу фаолияти давомида бирга тўп сурган энг кучли футболчилар ҳақида фикр билдирди. 32 ёшли турк футболчиси клуб ва терма жамоалардаги энг яхши жамоадошларини санаб ўтди.

Чалханоглу умумий фаолияти давомида энг яхши жамоадошлари сифатида Златан Ибрагимович ва Сон Хён Минни алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, у кўплаб юқори савияли футболчилар билан бирга ўйнаганини ва фақат икки футболчини танлаш осон эмаслигини айтди.

«Интер»даги жамоадошлари орасидан эса Чалханоглу Маркус Тюрамни алоҳида қайд этди ва франциялик ҳужумчининг ўйин услуби унга ёқишини билдирди. Туркия терма жамоасида бирга тўп сурган футболчилар орасидан Арда Туран, Эмре Белёзоғли ва Кенан Йилдизни тилга олди.

Маълумот учун, Чалханоглу 2021 йилдан бери «Интер» сафида тўп сурмоқда. У бунга қадар «Милан», Леверкузеннинг «Байер» клуби ва «Гамбург»да фаолият олиб борган. Футболчининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг