locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чалҳаноғлу жароҳати сабаб Испанияга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Ҳал қилувчи баҳс 18 ноябр куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чалҳаноғлу жароҳати сабаб Испанияга қарши ўйинни ўтказиб юборади
ФОТО: Getty Images
ЖЧ. Саралаш. Европа
18.11.2025, Як.
Испания
2
Туркия
2

Туркия миллий жамоаси марказий яримҳимоячиси Ҳакан Чалҳаноғлу 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги турида Испанияга қарши ўйинда майдонга туша олмайди.

Ҳал қилувчи учрашув 18 ноябр, сешанба куни Севильядаги «Олимпико де Севиля — Ла Картуха» стадионида бўлиб ўтади.

Туркия миллий жамоаси матбуот хизмати маълум қилишича, Чалҳаноғлу Испанияга қарши ўйин учун қайднома рўйхатидан жароҳати сабаб чиқариб ташланган. Маълум қилинишича, у Болгария билан бўлиб ўтган баҳсда (2:0) биллагидан жароҳат олган.

Маълумот учун, саралашнинг тугашига бир тур қолганида Туркия 5 ўйинда 12 очко тўплаб, «E» гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. 15 очкога эга Испания эса пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг