locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз» - Анваржон Ҳожимирзаев

Ҳожимирзев миллий жамоага чақирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз» - Анваржон Ҳожимирзаев
Фото: Динамо ПФК

«Сурхон» - «Динамо» (0:2) учрашувидан кейин самарқандликлар ҳужумчиси Анваржон Ҳожимирзаевнинг Термиздаги ўйин ва Ўзбекистон миллий жамоасига таклиф этилгани ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

«Авваламбор, мухлисларимизни, «Динамо» жамоамизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Осон ўйин бўлмади, лекин Худога шукур уддаладик. Мақсадимиз ғалаба эди ва бунга эришдик.

Ҳиссиётлар яхши албатта, Худога шукур деймиз, насиб қилди. Ўзбекистонлик барча футболчиларнинг орзуси, мақсади миллий жамоада ўйнаш, чақирилганимдан хурсандман, Худо хоҳласа боримизни бериб, ҳаракат қиламиз», - дейди «Динамо» жамоаси сардори.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 9 октябр куни Тошкентда Кувайтга қарши майдонга тушса, 13 октябрда Малайзияда Уругвайга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг