locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Cардор Жаҳонов: «Испаниялик мутахассис мени яхши билгани учун Афғонистон клубига таклиф қилди»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Cардор Жаҳонов: «Испаниялик мутахассис мени яхши билгани учун Афғонистон клубига таклиф қилди»
Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик яримҳимоячи Сардор Жаҳонов Афғонистон чемпиони «Абу Муслим» клуби билан шартнома имзолади. Шундан кейин Tribuna.uz мухбири у билан суҳбатлашди.

«Афғонистоннинг «Абу Муслим» жамоаси ОФК Челленж турнирининг саралаш ўйинларида қатнашади. Шу сабаб таркибни кучайтиришни режалаштиришган. Натижада менга таклиф билан чиқишди. Жамоани испаниялик мутахассис бошқармоқда. У илгари Ҳиндистонда ишлаган ва мени яхши билади. Ҳамма шароитлари маъқул келди ва ўзаро келишув асосида бир ойлик битим имзоладим. 12 август ОФК Челленж кубогида Бутан клубига қарши ўйнаймиз.

Бу ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқдамиз. Испаниялик мутахассис қизиқарли машғулотлар олиб боряпти. Мақсадимиз ғалаба қозониш. Тайёргарлик ҳам шунга яраша давом этмоқда.

Жамоада мендан ташқари яна 5 нафар хорижлик футболчилар бор. Африкалик 2та, Колумбия, Бразилия ва англиялик ўйинчилар ҳам «Абу Муслим»да тўп суради.

Тўғриси, Афғонистон клубини танлаганим сабаб ОФК Челленж кубоги саралашида ўйнашни истадим. Агар рақибимизни енга олсак, турнирда иштирокимизни давом эттиришимиз мумкин. Айнан шу жиҳати «Абу Муслим»ниг таклифини қабул қилишимга туртки бўлди», - дейди Жаҳонов.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг