CAFA Nations Cup. Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда енгиб, финалга йўл олди
Фото: ЎФА
CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашуви якунланди.
Учрашувда катта устунликка эга бўлган ўзбекистонликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голлар Акмал Мозговой, Отабек Шукуров, Игорь Сергеев ва Азиз Турғунбоев ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси СAFA турнирининг финалига йўл олди. Энди ҳал қилувчи беллашувда Эронга қарши майдонга тушади. Беллашув 8 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0
Голлар: 1:0 – 20, Акмал Мозговой, 2:0 – 67, Отабек Шукуров (пенальти), 3:0 – 82, Игорь Сергеев, 4:0 – 90+3, Азиз Турғунбоев.
Гуруҳ ўйинлари якунланди. Турнир жадвали билан танишинг:

Розикжон Султонмуродов
Журналист