CAFA Nations Cup. Финал ва 3-ўрин учун ўйинлар қачон бўлиб ўтади?
Фото: ЎФА
Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда (4:0) мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси CAFA Nations Cup-2025 A гуруҳида 7 очко тўплаган Ўмонни тўплар нисбатига кўра ортда қолдирди ва гуруҳ пешқадами бўлди.
Энди "оқ бўрилар" финал ўйинида B гуруҳида 1-ўринни эгаллаган Эронга қарши 8 сентябрь куни Тошкентда куч синашади. Беллашув соат 19:30да “Олимпия” ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Шу куни 3-ўрин учун баҳсда Ўмон Ҳиндистон билан Ҳисорда (Тожикистон) ўйнайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист