locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бёрнли» ҳам Чемпионшипга равона бўлди

Жамоа юқори лигага чиқишидан бир йил ўтиб, яна қуйи дивизионга тушиб кетди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бёрнли» Англия юқори дивизионини тарк этди. Бу Премьер-лиганинг 34-турида жамоанинг «Манчестер Сити»га имкониятни бой беришидан (0:1) сўнг маълум бўлди.

Скотт Паркер шогирдлари Премьер-лигада қолиш имкониятини бутунлай йўқотишди. Турнир якунланишига тўрт тур қолган бир вазиятда жамоа лигада жон сақлаб қолиш имконини берувчи 17-поғонадан 13 очко орқада қолмоқда. Демак, «Бёрнли» қолган ўйинларда максимал 12 очко жамғариши мумкин, холос.

Аввалроқ «Вулверхэмптон» ҳам Англия Премьер-лигасида қолиш имкониятидан маҳрум бўлган эди.

Шу тариқа, «Бёрнли» юқори лигага чиққанидан бир йил ўтиб, яна Чемпионшипка қайтадиган бўлди.

Англия чемпионатида «Манчестер Сити» 70 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган «Арсенал» ҳисобида ҳам 70 очко мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг