Буюк Британиянинг Westminister университети президенти, профессор Питер Бонфилд «Олимпия шаҳарчаси» мажмуалари билан танишди
Тошкентга ташриф буюрган хорижий нуфузли университетлардан бири Westminister университетининг президенти, профессор Питер Бонфилд бугун «Олимпия шаҳарчаси» билан яқиндан танишди.
Хорижий меҳмонга шаҳарчага киритилган «Велодром», «Марказий ўйингоҳ», «Сув спорти», «Жамоавий спорт турлари» ва «Яккакураш спорт турлари» бинолари ҳамда уларда яратилган шароитлар бўйича маълумотлар берилди.
Шундан сўнг Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов, МОҚ бош котиби Ойбек Қасимов иштирокида хорижий делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Президенти ташаббуслари асосида мамлакатда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, натижалар, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолияти бўйича маълумотлар берилди.
Шу билан бирга Питер Бонфилд томонидан Westminister ва Westminister Тошкент университетлари ҳамда Спорт вазирлиги ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.