locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Буюк Британия парламенти депутати Лайла Моран Харри Кейнга рицарлик унвонини беришни таклиф қилди

Бу ҳақда Либерал демократлар партиясининг расмий сайтида маълум қилинди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Буюк Британия парламенти депутати  Лайла Моран Харри Кейнга рицарлик унвонини беришни таклиф қилди
photo: gettyimages

Буюк Британия парламенти депутати Лайла Моран Англия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейнни футбол ривожига қўшган ҳиссаси учун рицарлик унвони билан тақдирлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Либерал демократлар партиясининг расмий сайтида маълум қилинди.

“Харри Кейн майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам илҳомлантирувчи етакчилик ва кучли характер намоён этди. У мамлакатиимизни буюк қиладиган қадриятларни муносиб ҳимоя қилиб келмоқда”, дейилади Лайла Моран мурожаатида.

Харри Кейннинг Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Конго Демократик Республикасига қарши учрашувда урган икки голи унга мундиаллар тарихидаги гўллари сонини 13 тага етказиш имконини берди. Натижада у ушбу кўрсаткич бўйича бразилиялик афсонавий Пеленинг олдига чиқди.

Харри Кейннинг дубли эвазига Англия терма жамоаси Конго Демократик Республикаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди инглизлар 6 июль куни мусобақа мезбонларидан бири бўлган Мексика терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Россияда ўтган Жаҳон чемпионатидан сўнг Харри Кейн Буюк Британия империяси ордени кавалери унвони билан тақдирланган эди. Бу мукофот рицарлик унвонига олиб борадиган дастлабки босқичлардан бири ҳисобланади.

Британия империяси ордени 1917 йилда қирол Георг V — ҳозирги монарх Карл III нинг катта бобоси томонидан таъсис этилган. Мазкур орден беш даражадан иборат. Энг қуйи даража — Британия империяси ордени кавалери, ундан кейин офицер, командор, рицар ва дама-командор, шунингдек, энг юқори даража — Буюк хоч рицари ёки дамаси унвонлари келади. Сўнгги икки даража эгалари автоматик равишда рицарлик мақомига эга бўлиб, эркаклар исмига “Сэр”, аёллар исмига эса “Дама” фахрий унвони қўшиб айтилaди.

Бироқ 32 ёшли Харри Кейннинг айни пайтда рицарлик унвонини қўлга киритиш эҳтимоли унчалик юқори эмас. Масалан, Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм рицарлик унвонига фақат ўтган йилнинг ноябрь ойида, профессионал фаолиятини якунлаганидан 12 йил ўтиб сазовор бўлган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг