Бурундида футболчи танга ютиб юбориши оқибатида майдонда вафот этди
Бурундининг «Les Guepiers du Lac» клуби ярим ҳимоячиси Игиранеза Айме Герик ўйин вақтида майдонда вафот этди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, фожиага футболчи ўйин давомида оғзида сақлаган тангани ютиб юбориши сабаб бўлган.
Воқеа Нгарага миллий техник марказида «LLB Amasipiri Never Give Up» жамоасига қарши кечган миллий иккинчи дивизион учрашувида юз берди. Футболчи тўсатдан майдонга йиқилган. Тиббий гуруҳларнинг тезкор аралашувига қарамасдан, у шифохонага олиб кетаётганда ҳаётдан кўз юмди.
Бурунди футбол федерацияси зудлик билан баёнот бериб, марҳумнинг оиласи ва клубига ҳамдардлик билдирди, бироқ расмий хабарда ўлимнинг аниқ сабаби келтирилмаган. Шунга қарамасдан, воқеа жойидаги кўплаб манбалар ўлимга футболчи оғзида бўлган танга сабаб бўлганини тасдиқламоқда.