locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бунёдкор»нинг Анталия йиғинидаги биринчи рақиби маълум

Жамоа 7 январь куни Анталияга жўнаб кетади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бунёдкор»нинг Анталия йиғинидаги биринчи рақиби маълум
Фото: Бунёдкор ПФК

«Бунёдкор»нинг Анталия йиғинидаги биринчи рақиби маълум. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Эртага, 7 январдан Туркиянинг Анталия шаҳрида қишки ўқув-машғулот йиғинини бошлайдиган «қалдирғочларимиз»нинг назорат учрашувлари доирасидаги дастлабки рақиби маълум.

Илёс Зейтуллаев мураббийлигидаги жамоамиз 14 январ куни Чехия чемпионатининг 2-лигаси пешқадами «Зброёвка Брно»га қарши майдонга тушади. Даража жиҳатидан Ўзбекистон Пролигасига тенг келадиган Чехия 2-лигасида 1-давра ўйинлари якунига етган.

Рақибимиз 16 та жамоа қатнашадиган лиганинг биринчи даврасида 13 та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, 2 та учрашувда дуранг қайд этган, биргина баҳсда мағлубиятга учраб, 41 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди.

Чехиялик 51 ёшли мутахассис Мартин Сведик мураббийлик қиладиган «Зброёвка Брно» сафида асосан маҳаллий футболчилар тўп тепади. Таркибдаги ўйинчиларнинг ўртача ёши 26.9 ни ташкил қилади. Жамоанинг Transfermarkt порталидаги умумий баҳоси — 5.96 миллион евро», — дейилади хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг