«Бунёдкор» япониялик ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
Энди 28 ёшли футболчи 2027 йил якунига қадар тошкентликлар сафида қолади.
Фото: Бунёдкор ПФК
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби янги мавсум учун ўз таркибини шакллантиришда давом этмоқда.
"Қалдирғочлар" матбуот хизмати хабарига кўра, жамоанинг япониялик чап қанот ҳимоячиси Итсуки Урата 2 йиллик янги шартномага имзо чеккан. Энди 28 ёшли футболчи 2027 йил якунига қадар тошкентликлар сафида қолади.
Унинг майдондаги интизоми, тезкорлиги ва ҳимоядаги ишончлилиги жамоамиз учун катта аҳамият касб этади. Ушбу янги шартнома — футболчига бўлган ишончимизнинг яна бир тасдиғи», — дейилади хабарда.
Урата ўтган мавсумда жами 21 та ўйинда 2 та гол уриб, 2 та голли узатма амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист