locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бунёдкор» — «Қўқон-1912»: жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикаси

Жамоалар шу кунга қадар барча мусобақаларда 19 марта ўзаро тўқнаш келган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бунёдкор» — «Қўқон-1912»: жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикаси
Фото: UzPFL

Бугун, 20 август куни Ўзбекистон Суперлигасининг 18-тури доирасида "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув соат 19:00 да бошланади.

Жамоалар шу кунга қадар барча мусобақаларда 19 марта ўзаро тўқнаш келган. Уларнинг 10 тасида "Бунёдкор", 6 тасида "Қўқон-1912" ғалаба қозонган, яна 3 та учрашув дуранг билан якунланган.

Ўзаро баҳсларда "Бунёдкор" рақиб дарвозасига 30 та гол урган бўлса, қўқонликлар 20 та гол билан жавоб қайтарган.

Жамоаларнинг энг йирик ғалабалари: "Бунёдкор" — 5:0, "Қўқон-1912" — 3:0.

Жорий мавсумдаги биринчи ўзаро учрашувда "Қўқон-1912" "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг