«Бунёдкор» машғулотларни бошлади
Таркибдаги ўзгариш бўйича тез орада расмий маълумот берилади.
Фото: Бунёдкор
2025 йилги Суперлиганинг сўнгги туридан кейин бир ойлик таътилга чиққан “қалдирғочлар” янги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Жамоа бугун тушдан сўнг “Бунёдкор” академияси сунъий қопламали майдонида дастлабки машғулотини ўтказди. Одатдагидек, йиғиннинг илк кунида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратилди.
Таркибдаги ўзгариш бўйича тез орада расмий маълумот берилади. Жамоамиз эртага ҳам пойтахтимизда машғулот ўтказади.
“Қалдирғочлар” 7 январь куни эртага тонгда қишки ўқув-машғулот йиғинини давом эттириш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетади. 18 февралга қадар давом этадиган йиғин доирасида бир қатор назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист