\"Бунёдкор\". Луис Качорри - март ойида тенгсиз!
PHOTO: Google
Суперлига клублари март ойининг энг яхши ўйинчисини аниқлашда давом этяпти.
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси муҳлислар ўртасида ойнинг энг яхшисини аниқлаш учун сўровнома ўтказди. Инстаграм тармоғида ўтказилган ушбу сўровномада Качорри, Ҳамробеков ҳамда Абдунабиевлар номзод сифатида кўрсатилди.

Овоз беришлар натижасида “Қалдирғочлар”нинг Италиялик ҳужумчиси Луис Качорри тенгсиз деб топилди. 1998 йил 24 февралда туғилган ушбу футболчи март ойидаги уч ўйинннг барчасида асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 270 дақиқа ҳаракатланди ва 4 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга улгурди. 74 рақам эгаси 4 та голи билан Суперлига тўпурарлик пойгасида ҳам пешқадамлик қилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор