locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бунёдкор» клуби ҳужумчиси энг истиқболли 60 нафар футболчи рўйхатидан жой олди

The Guardian нашри ўзига хос рейтингни тақдим этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бунёдкор» клуби ҳужумчиси энг истиқболли 60 нафар футболчи рўйхатидан жой олди
ФОТО: Getty Images

Англиянинг нуфузли The Guardian нашри 2008 йилда туғилган энг истиқболли 60 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. Унда Марказий Осиёдан уч нафар ўйинчи ҳам ўрин олди.

Жумладан, Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби форварди Садриддин Ҳасанов, Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби ҳужумчиси Дастан Сатпаев ва Тбилисининг «Динамо» жамоаси ҳимоячиси Саба Харебашвили ушбу рўйхатга киритилди.

Шунингдек, рўйхатда «Барселона» вакиллари — вингер Тони Фернандес ва яримҳимоячи Нико Гийен, «Боруссия Д» ҳужумчиси Самуэль Инасио, «Бавария»нинг иқтидорли яримҳимоячиси Карл Леннарт ҳамда «ПСЖ» форварди Иброҳим Мбайе каби ёш юлдузлар ҳам жой олган.

Қизиғи шундаки, Мбайе жорий мавсум парижликлар сафида аллақачон 9 та ўйинда майдонга тушди ва «Барселона»га қарши ЯЧЛ 2-тур учрашувида (2:1) асосий таркибдан жой олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг