locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бунёдкор аёллар жамоаси тақдирланди

Элмира Гуломова мураббийлигидаги аёллар жамоамиз якунланган мавсумда Ўзбекистон чемпионатини 3-ўринда якунлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бунёдкор аёллар жамоаси тақдирланди
photo: Bunyodkor FK

Элмира Гуломова мураббийлигидаги аёллар жамоамиз якунланган мавсумда Ўзбекистон чемпионатини 3-ўринда якунлади.

"Олий лига баҳсларида 58 очко жамғариб бронза медалларга эга чиққан қизларимиз учун бугун ўзига хос тадбир ташкил қилинди. Тадбирда “Бунёдкор” футбол клуби Бош директори Муроджон Аліев, “Бунёдкор” академияси директори Шавкат Саидов, техник директор Виталий Ни ва албатта жамоа аъзолари иштирок этди.

Тадбирда қизларимизнинг бу натижаси алоҳида эътироф этилди. 2026 йилги мавсумда натижа янада яхшироқ бўлиши лозимлиги, бунинг учун раҳбарият томонидан барча шароитлар яратиб берилиши таъкидланди. Якунда қизларимизга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ажратилган медаллар ва эсдалик совғалари топширилди", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг