locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Буниси нимаси энди, ёки кўз тегдими?

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Буниси нимаси энди, ёки кўз тегдими?
PHOTO: Google

Хабарингиз бор, бугун Англия примйер лигасининг навбатдаги турида “Манчестер Сити” ўз уйида “Лестер”ни қабул қилади.

“Шаҳарликлар” ушбу учрашув учун асосий таркибни эълон қилди. Биз учун таажжубланарлиси шундаки, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов нафақат асосий таркибдан жой олмаган, қолаверса ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган. Англия лига кубогида биринчи бўлимдан кейин заҳирага олинган ва унинг ўрнига тушган футболчи жамоани кучайтириб, муҳум бўлган ғалабада иккита ассист қайд этган эди. Ҳусановнинг нега қайдномага киритилмагани ҳозирча номалум.

Буниси нимаси энди, ёки ҳимоячимизга кўз тегдими? Бу ҳақида ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиоладан сўрашса ажаб эмас.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг