Бундеслига клуби Жейдон Санчо учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” вингери Жейдон Санчо фаолиятини яна Германия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчига “Байер” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Санчо ҳозирда “Челси”да ижара асосида ўйнамоқда. Аммо Лондон клуби мавсум якунига етганидан сўнг Жейдонни сотиб олмоқчи эмас.
Бундан эса “Байер” унумли фойдаланиб қолмоқчи ва уни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.
Маълумот учун Жейдон Санчо жорий мавсум “Челси” сафида барча турнирларда 39 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 10 ассистни қайд этган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.