Бундеслига. «Боруссия Д» сафарда ғалаба қозониб, 2-ўринга кўтарилди
Натижада "асаларилар" очколарини 20тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди.
ФОТО: Getty images
"Боруссия" Германия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Аугсбург"га қарши баҳсда ғалаба қозонди - 1:0.
Ягона гол 37-дақиқада ҳужумчи Сера Гирасси томонидан киритилди.
Натижада "асаларилар" очколарини 20тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. "Аугсбург" эса 7 очко билан 15-поғонада бормоқда.
Бундеслига. 9-тур
Аугсбург — Боруссия Д 0:1
Гол: Гирасси (38).
Боруссия Д — Кобель, Анселмино Антон, Бенсебайни, Коуту (Рюерсон, 74), Гросс, Нмеча (Беллингем, 82), Байер (Забитцер, 74), Брандт (Адейеми, 90+5), Чуквуэмека (Свенссон, 62), Гирасси.
Розикжон Султонмуродов
Журналист