locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бундеслига. «Бавария» ўз майдонида «Штутгарт»ни мағлуб этиб, муддатидан аввал Германия чемпионлигини қўлга киритди

Бу мюнхенликлар учун 35-чемпионлик бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германия Бундеслигасининг 30-тури доирасида «Бавария» ва «Штутгарт» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Крис Фюрич меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 31-дақиқада Рафаэл Геррейру мувозанатни тиклаган бўлса, 33-дақиқада Николас Жексон мюнхенликларнинг иккинчи голини урди. 37-дақиқада Альфонсо Дэвис фарқни оширди, 52-дақиқада эса Харри Кейн ҳисобни 4:1 кўринишига келтирди. Ўйин якунланиши арафасида, 88-дақиқада Чема Андрес меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Бавария» муддатидан аввал Германия чемпионлигини қўлга киритди. 79 очко тўплаган жамоа турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, «Штутгарт» эса 56 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Бу «Бавария» учун ўз тарихидаги 35-чемпионлик бўлди.

Навбатдаги турда, 25 апрель куни «Бавария» сафарда «Майнц» билан куч синашса, «шваблар» 26 апрель куни ўз майдонларида «Вердер»ни қабул қиладилар.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг