locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бундеслига. «Бавария» «Санкт-Паули»ни мағлуб этиб, янги рекорд ўрнатди

Ҳозирда мюнхенликлар турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германия Бундеслигасининг 29-тури доирасида Гамбургнинг «Санкт-Паули» ҳамда Мюнхеннинг «Бавария» жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. «Миллернтор» стадионида кечган баҳсда мюнхенликлар 5:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Жамал Мусиала ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Леон Горецка 53-дақиқада орадагӣ фарқни оширган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб Майкл Олисе учинчи голни урди. 65-дақиқада Николас Жексон ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди, ўйин якунида, 88-дақиқада эса Рафаэл Геррейру якуний нуқтани қўйди.

Ушбу ғалаба орқали «Бавария» Германия чемпионатида янги рекорд ўрнатди. Жамоа 1971/1972 йилги мавсумда 101 та гол урган бўлса, жорий мавсумда голлар сони ҳозирдаёқ 105 тага етди.

Мазкур баҳсдан сўнг «Бавария» 76 очко билан Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Санкт-Паули» эса 25 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг