locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бундеслига. «Бавария» сафарда «Боруссия»ни қийинчилик билан мағлуб этди

Учрашувда Кейн дубль қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германия Бундеслигасининг 24-туридан ўрин олган марказий баҳсда амалдаги пешқадам Мюнхеннинг «Бавария» клуби меҳмонда Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси билан куч синашди. «Дортмунд» стадионида кечган ва муросасиз курашларга бой бўлган ушбу учрашув меҳмонларнинг 3:2 ҳисобигаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг дастлабки бўлимида мезбонлар фаоллик кўрсатишди. 26-дақиқага келиб, «Боруссия» ҳимоячиси Нико Шлоттербек дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда Винсан Компани шогирдлари босимни оширишди. 54-дақиқада мюнхенликлар ҳужумчиси Харри Кейн мувозанатни тиклаган бўлса, 70-дақиқада айнан у пенальтини аниқ амалга ошириб, дублни расмийлаштирди. Ўйин якунига яқин, 83-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Даниел Свенссон мувозанатни тиклади ва мухлисларда дуранг учун умид уйғотди. Бироқ 87-дақиқада «Бавария» хавбеки Йозуа Киммих жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан сўнг Мюнхен клуби ўз очколари сонини 63 тага етказиб, Бундеслига жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда. Нико Ковач бошчилигидаги «Боруссия» эса 52 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасини банд этиб турибди.

Бундеслига. 24-тур

«Боруссия Д» — «Бавария» 2:3

Голлар: Шлоттербек (26), Свенссон (83) — Кейн (54, 70), Киммих (87).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг