locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бундеслига. «Бавария» меҳмонда «Вольфсбург»ни мағлуб этди

Кейн пеналтидан фойдалана олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германия Бундеслигасининг 33-тури доирасида «Вольфсбург» ҳамда «Бавария» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Вольфсбургдаги «Фольксваген Арена» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мюнхенликлар 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошира олмади. Ўйиннинг 56-дақиқасига келиб эса Майкл Олисэ томонидан киритилган гол мюнхенликларга ғалаба келтирди.

Ушбу баҳсдан сўнг, муддатидан олдин чемпионликни нақд қилган «Бавария» 86 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. «Вольфсбург» эса 26 очко билан Германия чемпионати юқори дивизиони турнир жадвалида 16-поғонани эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг