locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бундеслига. «Бавария» «Боруссия М»ни аяб ўтирмади

Нойер жароҳат олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бундеслига. «Бавария» «Боруссия М»ни аяб ўтирмади
ФОТО: Getty images

Германия чемпионатининг 25-тури доирасида «Бавария» Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мюнхен клуби сафида голлар Луис Диас, Конрад Лаймер, Жамал Мусиала ва Николас Жексон ҳисобига ёзилди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Бавария» 66 очко жамғарган ҳолда Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Боруссия» эса 25 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Германия Бундеслигаси. 25-тур

«Бавария» — «Боруссия М» — 4:1

Голлар: Луис Диас 33’ (1:0), Конрад Лаймер 45+1’ (2:0), Жамал Мусиала 57’-пенальти (3:0), Николас Жексон 79’ (4:0), Мохья 89’ (4:1).

«Бавария»: Мануэль Нойер (Йонас Урбиг, 46), Дайо Упамекано (Рафаэл Геррейру, 61), Ким Мин Жэ, Том Бишоф, Конрад Лаймер (Кардозу, 60), Йозуа Киммих (Сантуш Дайбер, 81), Леон Горецка, Жамал Мусиала, Луис Диас (Йосип Станишич, 61), Карл, Николас Жексон.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг