Бундеслига. «Байер» ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Леверкузен клуби турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди.
ФОТО: Getty images
Германия Бундеслигасининг 6-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
“Байер” ўз майдонида “Юнион Берлин”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги голларга Поку ва Кафане муаллифлик қилди.
Ушбу натижадан сўнг, леверкузенликлар ўз очколари ҳисобини 11 тага етказиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. “Юнион Берлин” эса 7-очко билан 12 ўринда бормоқда.
Бундеслига. 6-тур
«Байер» — «Юнион» 2:0
Голлар: Поку (33), Кофане (49).
Розикжон Султонмуродов
Журналист