Бундеслига. 3 та тўп фарқи билан орқада қолган Бавария меҳмонда Майнц устидан иродали ғалабани қўлга киритди
Бундеслига 31-туридан ўрин олган Майнц ҳамда Бавария жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
photo: gettyimages
Бундеслига Германия
25.04.2026, Як.
Майнц
3
Бавария
4
Бундеслига 31-туридан ўрин олган Майнц ҳамда Бавария жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Ушбу қарама-қаршиликда меҳмонлар суперкамбек амалга ошириб, иродали ғалабани қўлга киритишди. Майнц биринчи таймнинг ўзида жавобсиз 3 тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган эди. Бироқ 2-таймда Компания шогирдлари 4 та гол уришни уддалашди.
Бундеслига. 31-тур. 25 апрел
Майнц — Бавария 3:4
Голлар: Кор (15), Небел (29), Бекер (45+2) — Жексон (52), Олисе (73), Мусиала (80), Кейн (83).
Иброҳим Жалолов
Редактор