Бундеслига. 28-турда қайд этилган натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг
Кеча, 5 апрель куни Германия Бундеслигасининг 28-тур баҳслари ўз якунига етди. Мазкур турда қайд этилган натижалар билан танишинг:
4 апрель, шанба:
«Вердер» – «RB Лейпциг» — 1:2
«Хоффенхайм» – «Майнц» — 1:2
«Фрайбург» – «Бавария» — 2:3
«Байер» – «Волфсбург» — 6:3
«Гамбург» – «Аугсбург» — 1:1
«Боруссия» Мёнхенгладбах – «Хайденхайм» — 2:2
«Штутгарт» – «Боруссия» Дортмунд — 0:2
5 апрель, якшанба:
«Унион» – «Санкт-Паули» — 1:1
«Айнтрахт» Франкфурт – «Кёльн» — 2:2
Германия чемпионати турнир жадвалида Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда. Мюнхенликлар 28-турдан сўнг ўз очколари сонини 73 тага етказиб олишди.
Мавсумнинг ҳал қилувчи палласи яқинлашиб бораётган бир пайтда, «Бавария» чемпионлик пойгасида асосий фаворит бўлиб турибди. Келаси турларда кучли тўрталик ва турнир жадвали қуйи қисмидаги ўринлар учун кураш янада қизғин тус олиши кутилмоқда.