locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бундан роппа-роса 9 йил олдин тарихдаги энг қиммат трансфер амалга оширилган эди

Ушбу трансфер футбол бозорига катта таъсир кўрсатиб, ўйинчилар нархининг кескин ошишига сабаб бўлган тарихий келишувлардан бири сифатида қолмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

2017 йил 3 август куни Неймар “Барселона”дан ПСЖ сафига кўчиб ўтган эди. Париж клуби бразилиялик ҳужумчининг шартномасида белгиланган 222 миллион евролик товон пулини тўлаб, футбол тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди.

Орадан тўққиз йил ўтган бўлса-да, Неймарнинг рекорди ҳануз янгилангани йўқ. Ушбу трансфер футбол бозорига катта таъсир кўрсатиб, ўйинчилар нархининг кескин ошишига сабаб бўлган тарихий келишувлардан бири сифатида қолмоқда.

Айни пайтда “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг бозор қиймати 220 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Бироқ норвегиялик футболчининг эҳтимолий трансфери ҳам Неймарнинг 222 миллион евролик рекордини янгилаши кафолатланмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг