Букаё Сака жароҳати сабабли Англия терма жамоасининг машғулотини ўтказиб юбoрди
Англия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Букаё Сака ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Ганага қарши учрашув олдидан жамоанинг расмий машғулотида иштирок этмади. Мазкур учрашув сешанба куни, яъни 23-июн санада бўлиб ўтиши белгиланган. Саканинг ушбу баҳсда майдонга тушиши ҳозирча савол остида турибди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, футболчини ахилл пайининг тендинити (яллиғланиши) муаммоси безовта қилмоқда. Аввалроқ, Сака Хорватия терма жамоасига қарши кечган 1-тур учрашувининг (4:2) 72-дақиқасида захирадан майдонга тушган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Улар 2022 йили Қатарда ўтган мундиал финалида Францияни мағлуб этишган эди (3:3, пенальтилар серияси бўйича — 4:2).