“Бухоро” жамоаси Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини якунлади.
Анталиядаги йиғин давомида жамоамиз жами 9 та учрашувда иштирок этди. Шундан 6 ўйинда дуранг ва 3 та мағлубият қайд этилди.
photo: Buxoro fk
Жамоамиз янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини 14-январдан 18-февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказди. Хориж йиғини, мураббийларимизнинг тўлиқ режаси ва назорати остида ўтди. Йиғин давомида футболчиларимизнинг техник ва тактик тайёргарлиги, жисмоний ҳолатни яхшилаш, жамоавий футболни такомиллаштириш устида ишлар олиб борилди.
Анталиядаги йиғин давомида жамоамиз жами 9 та учрашувда иштирок этди. Шундан 6 ўйинда дуранг ва 3 та мағлубият қайд этилди.
Жамоамиз бугун тунди юртимизга қайтиб келади ва футболчиларимизга қисқа муддатли таътил берилади. 22-февралдан эътиборан, Суперлиганинг 1-турига тайёргарликни ўз қароргоҳимизда олиб бориш режалаштирилган.
Иброҳим Жалолов
Редактор