locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Бухоро” жамоаси стадионига VAR техникаси ўрнатилди, “Андижон” жамоаси стадионида эса VAR техникасини жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Мазкур саъй-ҳаракатлар ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, шунингдек, ўзбек футболи халқаро стандартларга мувофиқлигини оширишга хизмат қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Бухоро” жамоаси стадионига VAR техникаси ўрнатилди, “Андижон” жамоаси стадионида эса VAR техникасини жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда
photo: Buxoro fk

“Бухоро” жамоаси стадионига VAR техникаси ўрнатилди, “Андижон” жамоаси стадионида эса VAR техникасини жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мамлакатимиз стадионларида марказлашган VAR тизимидан фойдаланиш учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари жадал давом этмоқда.

Айни пайтда “Бухоро” клубининг уй стадионига VAR техникаларини жойлаштириш ишлари тўлиқ якунланди. Режага мувофиқ, “Андижон” жамоасининг уй стадионида VAR техникасини ўрнатиш ва созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, “Сўғдиёна” клуби стадиони ҳам босқичма-босқич ушбу тизим билан жиҳозланади.

Мазкур саъй-ҳаракатлар ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, шунингдек, ўзбек футболи халқаро стандартларга мувофиқлигини оширишга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг