Бухоро жамоаси қароргоҳида таъмирлаш ишлари давом этмоқда
“Бухоро” жамоасининг Туркиядаги машғулотлари эса юқори кайфиятда давом этмоқда.
photo: Buxoro fk
“Бухоро” жамоаси қароргоҳида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Бухоро вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ботир Зарипов ташаббуси билан “Бухоро” клубининг қароргоҳини замонавий талаблар асосида қайта таъмирлаш, жамоа футболчилари учун қулай ҳамда сифатли шароитлар яратиш, инфратузилмани янгилаш борасида ишлар қизғин тарзда давом этмоқда.
“Бухоро” жамоасининг Туркиядаги машғулотлари эса юқори кайфиятда давом этмоқда. Анталиядаги ноқулай об-ҳаво туфайли бугун футболчилар жисмоний ҳолатни яхшилаш устида иш олиб боришди.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор