Бухоро янги мавсумга тайёргарликни биринчи қисмини якунлади
Бухоро янги мавсумга тайёргарлик жараёнларини 4-январда ўз қароргоҳида бошлаган эди.
Тайёргарликнинг иккинчи босқичи Туркиянинг Анталия шаҳрида 14-январдан бошлаб ташкил этилди. Бош мураббийимиз Александр Хомяков ва мураббийлар штаби томонидан машғулотлар кунига икки маҳалдан юқори савияда бўлиб ўтди. Йиғин давомида футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати, техник ва тактик ишланмаларни ошириш устида алоҳида иш олиб борилди.
Дастлабки босқич йиғинида учта назорат учрашувлари ташкил этилди. Мазкур баҳслар орқали жамоавий ўйинни такомиллаштириш ҳамда футболчиларнинг тайёргарлик даражаси аниқлаштирилди.
14-31 январ кунлари юқори интенсивликда ўтказилган машғулотлардан сўнг футболчиларимизга қисқа муддатли таътил берилади ва тайёргарликнинг иккинчи босқичи 4-февралдан 18-февралга қадар давом эттирилади. Мазкур йиғинда ҳам 3 та ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.