Бухоро футбол клуби аъзолари “Келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши кураш” бўйича онлайн семинарда иштирок этди
ЎФА махсус инспекцияси масъуллари томонидан, Анталияда қишки ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган жамоамиз аъзолари учун онлайн тарзда семинар ўтказилди.
photo: Buxoro fk
“Бухоро” футбол клуби аъзолари “Келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши кураш” бўйича онлайн семинарда иштирок этди.
Сўнгги йилларда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан тотализатор ва келишилган ўйинлар каби иллатларга қарши кураш юқори босқичга чиқди. Бу каби қингирликларнинг олдини олиш бўйича ҳам кўплаб жиддий ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун ЎФА махсус инспекцияси масъуллари томонидан, Анталияда қишки ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган жамоамиз аъзолари учун онлайн тарзда семинар ўтказилди.
ЎФА мутахассислари, турли хил ваъдаларга алданиб, келишилган ўйинларга йўл қўймаслик зарурлиги, унинг салбий оқибатлари ва қўлланиладиган чоралар тўғрисида батафсил тушунчалар беришди.
Иброҳим Жалолов
Редактор