locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бухоро» Александр Хомяков билан янги шартнома имзолади

Томонлар ўртасида икки йиллик янги шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бухоро» Александр Хомяков билан янги шартнома имзолади
Фото: Бухоро ПФК

«Бухоро» клуби бош мураббий Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттиришга қарор қилди.

Томонлар ўртасида икки йиллик янги шартнома имзоланди. Ушбу қарор клуб раҳбарияти томонидан жамоанинг барқарор ривожи, узоқ муддатли режалари ҳамда профессионал ёндашувни сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинди.

"Александр Андреевич ўз фаолияти давомида жамоада интизом, бирлик ва рақобатбардош муҳитни шакллантирди. Унинг тажрибаси, замонавий футболга бўлган қарашлари ҳамда масъулиятли ёндашуви клуб олдига қўйилган вазифаларни амалга оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Клуб раҳбарияти бош мураббийга билдирилаётган ишонч тўлиқ эканини таъкидлайди ва келгуси мавсумларда жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилганини маълум қилади", — дейилади клуб тарқатган хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг