locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бугун ЎзПФЛнинг умумий йиғилишида чемпионатни куз-баҳор тизимига ўтказиш муҳокама қилинади

Умумий йиғилиш бугун — 2 октябрь куни соат 15:00 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бугун ЎзПФЛнинг умумий йиғилишида чемпионатни куз-баҳор тизимига ўтказиш муҳокама қилинади
Фото: UzPFL

Ҳар тўрт йилда камида бир марта ўтказилиши белгиланган Лиганинг олий раҳбар органи — Умумий йиғилиш бугун — 2 октябрь куни соат 15:00 да бошланади. Унда Суперлига ва Про лига клубларининг ҳар биридан бир нафардан делегат, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциациясидан бир нафар қонуний ваколатли вакил иштирок этиши кўзда тутилган.

Аввалроқ — 19 август санасида Диёр Имомхўжаев Ассоциация президенти тақдимномасига асосан Лига Ижроия қўмитаси томонидан ЎзПФЛ бош директорлигига кейинги тўрт йил учун тасдиқланганди.

Бугунги Умумий йиғилишда Лига Ижроия қўмитасининг янги аъзоларини сайлаш, Назорат-тафтиш комиссияси таркиби ҳамда айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритилаётган Лига Уставининг янги таҳририни тасдиқлаш масалалари кун тартибидан ўрин олган.

Шунингдек, Умумий йиғилишда Суперлига ва Про лига клублари раҳбарлари иштирок этаётганидан келиб чиқиб, яна 3 та масала бўйича фикр алмашиш режага киритилган:

- 2027 йилги мавсум ишчи тақвими;

- яқин келажакда куз-баҳор форматига ўтиш масаласи;

- профессионал футбол ҳакамлиги соҳасини ислоҳ қилиш.

Умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар ҳақида батафсил маълумот онлайн тақдим этиб борилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг