locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бугун Самарқандда барча йўллар «Динамо» томон етаклайди

Нафақат турнинг, балки мавсумнинг энг марказий ўйинларидан бири бугун Самарқандда бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бугун Самарқандда барча йўллар «Динамо» томон етаклайди
photo: Dinamo fk

Ўтган мавсум сўнгги турларнинг охирги сонияларигача медаллар учун курашган «Динамо» ва «Насаф» жамоаларининг ўзаро ўйинларида ғолиб номи аниқланмаганди. Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев шогирдлари тўқнашувида икки баҳсда ҳам дуранг қайд этилган – 2:2, 0:0. Ўз услубига эга мутахассисларнинг қаршилиги бугун ҳам давом этади.

«Насаф» мавсумни кетма-кет ғалаба билан бошлаган бўлса, «Динамо» омадсиз стартдан кейин сўнгги турда Тошкентдан ғалаба билан қайтди. Бу сафарги 3 очко учун ҳақиқий “жанг” кечади. Бугун қўшни Қашқадарё вилоятидан ҳам мухлислар келиши кутилмоқда. Самарқандда ҳам барча йўллар «Динамо» томон етаклайди.

Рамазон ойи муносабати билан учрашув ифторликдан кейин – соат 20:00га белгиланган. Чипталар сотуви бугун бошланган. «Динамо» стадионига келинг ва ажойиб футбол атмосферасида кўҳна шаҳримиз фахри «Динамо»ни қўллаб-қувватланг!

Суперлига. 3-тур
12 март (пайшанба)
«Динамо» - «Насаф»
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов
Ўйин бошланиш вақти: 20:00
Самарқанд, «Динамо» стадиони
Трансляция: Sport / YouTube

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг