Бугун онлайн шаклда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конгресси бўлиб ўтди
ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолари, шунингдек, ҳудудий футбол ассоциациялари, Профессионал футбол лигаси, Суперлига ва Пролига мусобақаларида иштирок этувчи футбол клублари, футбол фахрийлари кенгаши, футбол бўйича республика спорт маҳоратини ошириш олий мактаби, ҳудудий футбол академиялари футболчилари, ҳакамлар ва мураббийлардан иборат делегатлар иштирок этди.
Онлайн шаклда ўтган Конгресс кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди:
1. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2025 йил 22 февраль куни ўтказилган навбатдан ташқари Сайлов Конгресси баённомасини тасдиқлаш;
2. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Сайлов қўмитасини тасдиқлаш;
3. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Апелляция сайлов қўмитасини тасдиқлаш.
Конгресс давомида кун тартибидан ўрин олган барча масалалар кўриб чиқилди ва тасдиқланди.