Бугун «Насаф» Саудияда «Ал Иттиҳод»га қарши майдонга тушади
Учрашув Жидда шаҳридаги “Подшоҳ Абдулла” стадионида Тошкент вақти билан соат 23:15 да старт олади.
Фото: Насаф ПФК
Бугун, 23 декабрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси 6-тур доирасида Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” жамоаси меҳмони бўлади.
Учрашув Жидда шаҳридаги “Подшоҳ Абдулла” стадионида Тошкент вақти билан соат 23:15 да старт олади.
Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин олди матбуот анжуманида рақиб таркибида кучли ва тажрибали футболчилар жамланганини таъкидлаб, беллашув оғир кечишини айтди.
Маълумот ўрнида, “Насаф” шу пайтгача турнирда ўтказган барча учрашувларида мағлубиятга учраган ҳолда мусобақа жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист