locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бугун футбол! «Динамо» Тошкентда «Бухоро»га қарши ўйнайди

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Бугун футбол! «Динамо» Тошкентда «Бухоро»га қарши ўйнайди
Photo: gettyimages

Суперлига 10-тури доирасида «Динамо» бугун, 17 май куни Тошкентда «Бухоро» меҳмони бўлади.

«Жар» стадионидаги учрашув дастлаб соат 20:00 да бошланиши эълон қилинган эди, кейинроқ икки соатга эртароқ — 18:00 да старт олиши ПФЛ томонидан маълум қилинди. Улуғбек Бақоев ва Вадим Абрамов шогирдлари ўртасидаги қизиқарли тўқнашув «Ёшлар» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Бугунги муҳим ўйинда ҳам Самарқанддан юзлаб мухлислар Тошкентга бориб, «Динамо»ни қўллаб-қувватлаши режалаштирилган. Қадимий шаҳарлар шарафини ҳимоя қилаётган клублар ўртасидаги бу сафарги қаршиликда икки томон ҳам фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқиши ўйин даражасини янада оширади.

Суперлига. 10-тур
17 май (шанба)
«Бухоро» — «Динамо»
Ўйин вақти: 18:00
Тошкент, «Жар» стадиони
Трансляция: Ёшлар ТВ
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров
VAR: Аскер Нажафалиев

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг