locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Буффоннинг ўғли А Серияда дебют қилди

Ёш футболчи 77-дақиқада М'Бала Нзола ўрнига баҳсга қўшилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Буффоннинг ўғли А Серияда дебют қилди
ФОТО: Getty images

Италия терма жамоаси ва “Ювентус”нинг афсонавий дарвозабони Жанлуижи Буффоннинг ўғли Луи Томас Буффон А Серияда дебютини ўтказди.

17 ёшли Луи Буффон “Пиза” сафида “Болонья”га қарши А Сериянинг 6-тур баҳсида майдонга тушди.

Бу ўйинда лига дебютанти 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Ёш футболчи 77-дақиқада М'Бала Нзола ўрнига баҳсга қўшилди.

Шу тариқа Италия чемпионатидаги илк учрашувини ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Буффон фаолияти давомида “Парма”, “Ювентус”, “ПСЖ” жамоаларида ўйнаган. ЖЧ-2006 ғолиби бўлган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг