locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Буффон Италия терма жамоасига қайтиш таклифини рад этди

Буффонга "Club Italia" тузилмасида амалий вазифаларни ўз ичига олган янги лавозим таклиф қилинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италия футболи афсонаси Жанлуижи Буффон Италия терма жамоаси тизимига қайтиш таклифини рад этди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди. Маълумотларга кўра, таклиф Италия футбол федерациясининг техник директори Паоло Мальдини томонидан билдирилган.

Хабарда айтилишича, Буффонга "Club Italia" тузилмасида амалий вазифаларни ўз ичига олган янги лавозим таклиф қилинган. У аввал ҳам Италия терма жамоасида делегация раҳбари сифатида фаолият юритган, бироқ жамоа 2026-йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан сўнг, ўз лавозимини тарк этган.

Манбаларга кўра, Буффон таклифни жиддий кўриб чиққан, аммо ҳозирча футболга қайтиш учун тўғри вақт эмас, деган қарорга келган. Айни пайтда у оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишни ва келажакдаги мураббийлик ёки раҳбарлик фаолиятига тайёргарлик кўришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиоланинг ҳам Италия терма жамоасини бошқариш таклифини рад этгани ортидан федерация янги бош мураббий ва терма жамоа тизими учун раҳбар кадрларни излашни давом эттирмоқда. Андреа Пирло асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг