«Будё-Глимт» XXI асрда топ-5 чемпионатлари вакили бўлмаган жамоалар орасида рекорд ўрнатди
Норвегиянинг «Будё-Глимт» жамоаси Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида Италиянинг номдор «Интер» клубини икки ўйин натижасига кўра 5:2 (3:1, 2:1) ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба норвегия клуби учун XXI асрда топ-5 чемпионатлари вакили бўлмаган жамоалар орасида ноёб натижани тақдим этди.
Opta Sport статистик портали хабарига кўра, «Будё-Глимт» кучли бешликка кирмайдиган лигалар орасида Европа чемпионлари Кубоги ёки Чемпионлар Лигаси доирасида топ лигалар (Англия, Испания, Германия, Италия ва Франция) вакиллари устидан кетма-кет тўртта ғалабага эришган илк жамоага айланди. Бундай кўрсаткич сўнгги бор 1971/1972 йилги мавсумда «Аякс» томонидан қайд этилган ва ўшанда нидерландлар турнир ғолибига айланган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» устидан қўзонлган икки ғалабадан ташқари, норвегия клуби умумий босқичнинг 7 ва 8-турларида «Манчестер Сити» (3:1) ҳамда «Атлетико»ни (2:1) ҳам мағлуб этишга муваффақ бўлган эди.