locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Будё-Глимт» Чемпионлар Лигаси тарихида кетма-кет олтита ўйинда бир хил бошланғич таркибни майдонга туширган илк клубга айланди

Норвегияликлар 1/8 финалнинг жавоб учрашувида «Спортинг»га йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Норвегиянинг «Будё-Глимт» жамоаси УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихида кетма-кет олтита ўйинда бир хил бошланғич таркибни майдонга туширган илк клубга айланди ва ўзига хос рекорд ўрнатди.

Гарчи лиссабонликлар иккинчи баҳсда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, норвегияликларнинг чорак финал ҳақидаги орзуларини чиппакка чиқарган бўлса-да, «Будё-Глимт»нинг ушбу мавсумдаги юриши Европа футболи мухлислари ёдида қоладиган бўлди. Жамоа умумий босқичда ҳам сенсацион натижалар қайд этди:

  • Ўз майдонида «Манчестер Сити» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
  • Сафар ўйинида Мадриднинг «Атлетико» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
  • Плей-офф босқичида эса Италия гранди «Интер»ни икки ўйин натижасига кўра 5:2 ҳисобида мусобақадан чиқариб юборди.

Эътиборли жиҳати шундаки, жамоа асосий таркибидаги 11 нафар футболчининг 9 нафари норвегияликлардир. Дарвозани эса Россия фуқароси бўлган Никита Хайкин қўриқламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳисобланади. Парижликлар 2025 йилги финалда «Интер»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихларида илк бор ушбу нуфузли совринни қўлга киритишган эди.

Жорий мавсумнинг финал учрашуви 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена»да бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг