locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бу мусобақа мен учун ҳам катта тажриба бўлди» – Каннаваро

Ўзбекистон бош мураббийи Конго ДРга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бу мусобақа мен учун ҳам катта тажриба бўлди» – Каннаваро
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Конго ДР билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

«Биринчи бўлимда жуда кўп энергия сарфладик. Бугунгача бизнинг жисмоний самарадорлигимиз яхши эди, бугун ҳам жисмоний томондан яхши ҳаракатландик. Рақибимиз ҳам бу томонлама яхши шаклланган жамоа эди. Биз ўйиндан олдин тўпни назорат қилмасак қийин бўлишини билардик. Иккинчи бўлимда хатолар қилдик ва шу сабабли голлар ўтказиб юбордик.

Бу мусобақа мен учун ҳам, футболчилар учун ҳам катта тажриба бўлди. Ўйлайманки бу келажакда бизга катта мотивация беради.

Албатта, футболчилар билан жуда кўп мулоқот қилдим. Гуруҳимизда ҳам кучли жамоаларга қарши ўйнашимиз кераклигини билардик. Лекин ушбу натижадан афсусдамиз.

Ҳа, биз хатолар қилдик. Бироқ мен футболчилардан умуман шикоят қилмоқчи эмасман. Улар қўлидан келган ҳаммасини қилди ва мен улардан фахрланаман.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг