locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бу Месси, у ёлғиз ўзи шоу яратади» — Рангник

Австрия устози Аргентина билан ўйиндан сўнг фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бу Месси, у ёлғиз ўзи шоу яратади» — Рангник
ФОТО: Getty images

Австрия терма жамоаси бош мураббийи Ральф Рангник жаҳон чемпионатининг J гуруҳи 2-турида Аргентина терма жамоасидан учралган (0:2) мағлубиятга изоҳ берди.

Бу ўйинда Лионель Месси дубль қайд этди.

«Биз 39 ёшли футболчининг бир ўйинда икки марта гол ура олганини, аввалги ўйинда эса хет-трик қайд этганини кўрдик. У ёлғиз ўзи шоу яратади, қолганлардан мутлақо бошқа даражада ўйнайди. Бу Лео Месси-ку — унга иккита гол уриб, учрашув тақдирини ҳал қилиш учун унчалик кўп вазиятлар ҳам керак эмас», — деди Рангник матбуот анжуманида.

2-турдан сўнг Аргентина терма жамоаси олти очко жамғариб, J гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Австрия миллий жамоаси уч очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг