Бу менинг охирги Жаҳон чемпионатим бўлади – Роналду
2026 йилда жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty images
Футбол юлдузи Криштиану Роналду ўз фаолияти якунига яқинлашаётганини очиқ тан олди. Португалиялик юлдуз 2026 йилги Жаҳон чемпионати унинг учун сўнггиси бўлишини тасдиқлади.
"Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Голлар уряпман, тезлигим ва ўткирлигимни сақлаб турибман. Терма жамоада ўйнашдан завқланяпман. Аммо тўғрисини айтсам, фаолиятимни тез орада якунлайман. Бу эҳтимол, бир ёки икки йил ичида бўлади.
лбатта, бу менинг охирги Жаҳон чемпионатим бўлади, чунки ўшанда 41 ёшда бўламан. Футболга 25 йилимни бағишладим, жуда кўп рекордлар ўрнатдим. Энди эса фақат лаҳзадан завқланмоқчиман”, дея қошимча қилади", - деди у.
Розикжон Султонмуродов
Журналист