Бу гуруҳда ҳеч кимга қуръа омад келтирмади. I гуруҳига эътибор қаратамиз
Жаҳон чемпионати 48 жамоага кенгайтирилганидан сўнг, гуруҳ босқичининг сифати пасайиши ҳақида хавотирлар кучайган эди. I гуруҳи истисно сифатида кўринади. Франция, Сенегал, Норвегия ва Ироқ ҳатто эски форматда ҳам кучли гуруҳ тузиши мумкин эди.
Бу ерда аниқ фаворит, плей-офф даражасидаги икки жамоа ва 40 йилдан сўнг мундиалга қайтган ноаниқ аутсайдер бор.
Франция
Мураббий
Дидье Дешам — нафақат буюк футболчи, балки улкан мураббий ҳам. У футболчи сифатида 103 ўйин ўтказиб, жамоа сардори сифатида жаҳон ва Европа чемпионатларида ғолиб чиққан.
Мураббий сифатида эса у ўз натижаларини ҳам ортда қолдирди: 14 йил, 177 ўйин, ЖЧда олтин ва кумуш, Европада эса кумуш медаль.
Франция Дешам қўл остида доимо жозибали ўйнамайди, аммо ҳар доим амалий ва ҳар қандай рақиб учун жуда қийин жамоа бўлиб қолади. Бу жамоада нафақат таркиб, балки узоққа бориш одати ҳам бор.
Турнирдан кейин Дешам кетиши кутилмоқда ва унинг ўрнини эҳтимол Зинедин Зидан эгаллайди.
Юлдузлар
Франция таркиби юлдузларга бой: Усмон Дембеле, Дезире Дуэ, Вилям Салиба, Майкл Олисе ва Килиан Мбаппе. Франциянинг кучи фақат номларда эмас — барча чизиқлар мувозанатли. Айниқса, Нголо каби тажрибали футболчи қисқа турнирларда жуда муҳим.
Мақсад
Франция турнирнинг асосий фаворитларидан бири. Ярим финал ёки финалдан паст натижа қониқарли эмас.
Сўнгги йилларда ЖЧда:
1998 ва 2018 — чемпион
2006 ва 2022 — финал
Барча ўй-хаёллар — учинчи чемпионлик ҳақида.
Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 12,67%
Сенегал
Мураббий
Папе Тиау — 2002 йилги сенсацион жамоа билан боғлиқ шахс. Ўша мундиалда у Анри Камаранинг ҳал қилувчи голига ассист берган.
2024 йил декабрда термани қабул қилиб, жамоани ишончли тарзда мундиалга олиб чиқди.
Юлдузлар
Сенегал таркиби тажрибали футболчилардан иборат: Эдуард Менди, Калиду Кулибали, Идрисса Гуйе, Николас Жексон. Асосий юлдуз — Садио Мане.
Мақсад
Камида плей-офф. Оптимистик сценарий — чорак финалгача етиб бориш.
Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,96%
Норвегия
Мураббий
Столе Сольбаккен узоқ йиллар “Копенгаген”ни бошқариб, катта ютуқларга эришган. 2020 йилдан буён Норвегия термасини бошқармоқда.
Юлдузлар
Асосий фигура — Эрлинг Ҳоланд. Унинг статистикаси ҳайратланарли: 50 ўйинда 55 гол. Унинг асосий шериги — Maртин Эдегор.
Мақсад
1/16 финалга чиқиш — минимал вазифа. Яхши ҳолатда Норвегия сенсацияга айланиши мумкин.
Чемпионлик эҳтимоли: 3,24%
Ироқ
Мураббий
Грэм Арнолд — тажрибали мутахассис. Илгари Австралия терма жамоасини бошқарган. 2025 йилда Ироқни қийин вазиятдан чиқариб, мундиалга олиб чиқди.
Юлдузлар
Катта суперюлдузлар йўқ, аммо қуйидагилар ажралиб туради: Аҳмед Қосим, Аймен Ҳуссайн, Зидан Иқбол.
Мақсад
Ҳеч бўлмаса бир очко олиш — катта ютуқ. Плей-оффга чиқиш сенсация бўлади.
Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,06%